Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев Дўстликда бўлди
2025-02-18 18:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Баҳриддин Валиев, вилоят прокурори Бахтиёр Ибрагимов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ҳамроҳлигида Дўстлик туманининг Ғафур Ғулом маҳалласида бўлиб, туман сектор раҳбарлари ҳамда "маҳалла еттилиги" билан учрашди.
Учрашувда Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда, хусусан, Ғафур Ғулом маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Баҳриддин Валиевга 2024 йилдаги туманда жиноят ва ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Йиғилишда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни эрта аниқлаш, уларни содир этилишини олдин олиш бўйича тавсиялар берилди. Бу борада ҳамжиҳатликда иш олиб бориш кераклиги таъкидланди.
