Юртимизда ислоҳотлар изчил давом этиб, янги босқичга олиб чиқилади
2026-04-21 11:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доираисда ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” йўналиши белгиланган.
84-мақсад - Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш
Жиноят иши юритувида ярашув институтидан фойдаланиш имкониятини 20 фоизга ошириш;
Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиш даражасини 50 фоизга етказиш;
85-мақсад - Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш
Маъмурий судларда ишларнинг келиштириш чоралари орқали ҳал этилиш даражасини 50 фоизга ошириш;
86-мақсад - Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш
Фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида янги интерактив хизматлар сонини 19 тага етказиш;
88-мақсад - Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш
Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви даражасини 50 фоизга етказиш “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конститутцяивий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Л.Қодирқулов,
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси
