Дўстлик туманида боғча таъмирланмоқда
2026-03-27 15:50:00 / Янгиликлар

Дўстлик туманида таълим инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, ёш авлод учун замонавий ва хавфсиз шароитлар яратиш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун муассасага 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Лойиҳа доирасида бинолар тўлиқ замонавий талаблар асосида реконструкция қилиниб, ички ва ташқи таъмир ишлари амалга оширилади. Шунингдек, тарбияланувчилар учун қўшимча иншоотлар, ўйин майдончалари ва қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Мазкур ишлар болажонлар учун хавфсиз, қулай ва замонавий муҳит яратиш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олишини таъминлашга хизмат қилади. Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган режа асосида давом эттирилмоқда.
