Ғафур Ғулом маҳалласида дарвишона маросими ўтказилди
2026-03-28 15:45:00 / Янгиликлар

Дўстлик туманида инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларимизга хос эзгу анъаналар изчил давом этмоқда. Хусусан, Ёшлар шаҳарчасида жойлашган Ғафур Ғулом маҳалласида ўтказилган дарвишона маросими ана шундай маънавий муҳитнинг ёрқин ифодаси бўлди.
Ушбу маросимда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, Қуръони каримдан тиловатлар қилинди. Айниқса, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва барака учун қилинган дуолар тадбирга алоҳида мазмун бағишлади.
Дарвишона — халқимизнинг асрлар давомида шаклланган бағрикенглик, саховат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этувчи муҳим анъаналардан бири ҳисобланади. Бу каби маросимлар орқали инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик ришталари янада мустаҳкамланади.
Тадбир давомида йиғилганларга эҳсон тариқасида ош тарқатилиб, барчага бирдек эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.
