Туз ва шакарни нима учун чеклаш керак?
2026-02-17 12:05:00 / Янгиликлар

Аввало ҳар икки маҳсулотнинг организмга бўлган аҳамияти қандай?
Тузнинг организм учун аҳамияти.
Тузнинг таркибидаги натрий моддалар алмашинувида, асаб импулъсларининг узатилиши ва мушаклар қисқаришида иштирок этади. Бироқ ҳар нарсанинг истеъмолдаги меъёри бўлганидек тузнинг ҳам истеъмол меъёри мавжуд. Бир кунлик меъёри 5 гр ни ташкил этади. Бу миқдор салат, иссиқ овқат, нон ва ҳоказо маҳсулотлар таркибидаги туз билан қўшиб ҳисобланади. Албатта жазирама иссиқда ёки спорт мусобақаларида организм кўп терласа, танадан туз кўп чиқиб кетади ва миқдор ўз – ўзидан 7-10 граммгача оширилади.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки тузни фақат савдо дўконларидан “йодланган ош тузи” деб қадоқланган идишдагисини олиш керак. Тузни 6 -10 кунлик рўзғорга етадиган миқдордагисини олиш мақсадга мувофиқ бўлиб янгисини олиб истеъмол қилиш организм учун фойдали бўлади. Туз қоронғу, қуруқ жойда, шиша банкаларда сақланади.
Ортиқча миқдордаги тузнинг истеъмоли организмда суюқликларнинг тўпланишига ва шиш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бўғимларда, товонда туз йиғилади ва ҳаракат мувозанатини бузади. Буйрак, қовуқда ва ўт халтасида тошларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кўп туз организмда қон босимининг ошишига олиб келади. Кўзнинг кўриш даражасига акс таъсир кўрсатади.
Шакарнинг аҳамияти.
Шакар организмга тушганда глюкоза ва фруктозага айланади. Глюкоза – тана ва мияга қувват етказиб беради. Лекин ортиқча глюкоза жигарда гликоген сифатида йиғилиб боради ва бу жараён давом этаверса жигар ва қорин атрофида ёғ йиғилишига олиб келади. Демак, шакарни кунлик меъёрий миқдори бўлмиш 20 -25 гр дан ортиқча истеъмол қилиш одамни семиртиради, қандли диабетга, гипертония, инфаркт ва инсультга олиб келади. Болаларда эса тиш эмалининг бузилиши (кориес) га сабаб бўлади.
Шуни билиш керакки, организм бошқа маҳсулотлардан керакли миқдордаги глюкоза ва фруктозани ажратиб олади. Демак шакар организм учун ўта зарур маҳсулот ҳисобланмайди. Шакардан озгина тийилсак бунинг учун организм хафа бўлмайди.
Нима қилиш керак?
Тузламалар, ярим тайёр озиқ – овқат маҳсулотларини (фаст –фудлар, кўча овқатлари, ролтон)ни чегаралаш лозим.
Буйрак безовта қилаётган бўлса тузни чегаралаш лозим, аммо буткул чегаралаш мумкин эмас.
Соғлом овқатланиш талабларига риоя қилинг ва узоқ умр кўринг.
Дўстлик ТТБ Саломатлик бўлими.
