"Пенсия гувоҳномаси"ни олиш учун Пенсия жамғармасига келиш шарт эмаслигини билармидингиз?
2026-02-11 12:20:00 / Янгиликлар

Пенсия жамғармаси сизга қулайликлар яратишда давом этмоқда. Бугунги кунда my.gov.uz порталининг мобил иловасида "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўриш имконияти мавжуд.
✅ Ушбу қулайликдан фойдаланиб, пенсионер эканлигингизни тасдиқловчи "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўришингиз ва сўралган жойга электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин. (https://lex.uz/uz/docs/-7283178)
👉 Маълумот учун: "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўриш учун my.gov.uz мобил иловасида рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.
М.Ю.Нурмухаммедов,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Дўстлик туман бўлими бошлиғи
