Пенсия фақат ойлик маошга қараб белгиланадими?
2026-02-11 11:35:00 / Янгиликлар

Агар Сиз ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан (https://my.gov.uz/uz/service/491) ўтсангиз ва белгиланган миқдорда ижтимоий солиқни тўлаб борсангиз, ҳар бир ижтимоий солиқ тўлаган йил Сизга “ишланган йил” сифатида меҳнат стажига ҳисобланади.
💬 Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилган шахсларга бир йил учун ижтимоий солиқ миқдори - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (бугунги кунда 412 минг сўм).
☝️ Эслатма: мазкур имконият фақат ўзини ўзи банд қилган шахслар учун жорий этилган.
✅ Буни амалга ошириш учун икки қадам кифоя.
🔢 Биринчи қадам. My.gov.uz платформасида онлайн шаклда ёки Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Онлайн рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/491
💬 Маълумот учун: Ўзини ўзи банд қилиш учун 104 турдаги меҳнат фаолиятлари рўйхатидан ўзига тегишли меҳнат фаолияти тури танланиши керак (Ушбу меҳнат фаолиятлари билан бу ерда (https://lex.uz/docs/4849607#4850688) танишинг).
🔢 Иккинчи қадам. Солиқ органларида ёки "Солиқ", "Xazna", "Click" мобил иловалари орқали онлайн ижтимоий солиқ тўловини амалга оширилади.
☝️ Конунчиликка асосан, 7 йил иш стажига эга бўлмаган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
😊 Хулоса қиладиган бўлсак, келажакда пенсия олишингиз учун бугун "икки қадам" қўйишингиз кифоя.
М.Ю.Нурмухаммедов,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Дўстлик туман бўлими бошлиғи
