Манфаатлар тўқнфшуви тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
2026-01-22 17:10:00 / Янгиликлар

2024-йил 6-декабрда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун давлат ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг қабул қилиниши очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, коррупсия каби салбий ҳолатларни бартараф этишда сезиларли ўрин эгаллайди.
Манфаатлар тўқнашуви деганда шахснинг лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият тушинилади.
Мазкур қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, унга оид муносабатларни аниқлаш, манфаатлар тўқнашуви ҳақида ахборотни ошкор қилиш ва бартараф этиш бўйича чора тадбирларни белгилайди.
Шунингдек, қонун давлат ташкилотларидаги ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тартибга солади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1934-моддасида давлат фуқаролик хизмати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жавобгарлик белгиланган:
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридагилар кўра, ходим ишга қабул қилишдаги ёки йиллик декларациясида манфаатлар тўқнашуви ёки эхтимолий манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақидаги маълумотлатни кўрсатиши, иш фаолияти давомида юзага келса билдирги орқали раҳбарига хабар бериши шарт.
Вилоят ҳокимлиги Коррупсияга қарши ички назорат шуъбаси
