Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 22-сон қарори билан суд амалиётида муҳим ўзгаришлар мазмун- моҳияти
2026-01-21 13:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган 22-сонли қарори орқали суд амалиётини амалдаги қонунчиликка мослаштириш, қонун нормаларини бир хил қўллаш ҳамда айрим олдинги Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари назарда тутилди.
Жумладан, бир қатор бандлар билан қуйидаги таҳрирда- Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масалаҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкинлиги, бунда судлар бошқа давлат судининг ҳукмида кўрсатилган жиноят учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳам жиноий таъқиб назарда тутилганлигини, шунингдек ушбу Кодекс 34-моддасидаги шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини текширишлари керак.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноят ишлари бўйича шахсга нисбатан жазо тайинлашда, агар тайинланаётган жазо ЖКнинг
572-моддаси талабига кўра, модда санкциясида кўрсатилган энг кам жазо миқдори ёки муддатидан камроқ бўлиши лозим бўлса (масалан, ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкциясида саккиз йилдан ўн йилга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган) ЖКнинг 572-моддасини қўллаган ҳолда жазо тайинланиб, айни вақтда ЖКнинг 57-моддасини қўллаш талаб қилинмайди.
“Мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар маҳкумнинг иштирокисиз кўрилиб ва мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда маҳкумни ҳибсга олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак.
“Мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар маҳкумнинг иштирокисиз кўрилиб ва мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисми озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда маҳкумни ҳибсга олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак” деган жумлалар билан тўлдирилди.
Пленум қарорининг амалиётидаги аҳамияти шундаки, судлар томонидан қонун нормаларини бир хил талқин этиш имконияти оширилади, суд амалиётининг прогнозланувчанлиги ва адолатли ижро этилишини таъминлашда янги мезонлар белгиланади, адвокат ва юристлар учун ҳуқуқий амалиётда қатъий, аниқ йўналиш яратилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23-сонли қарор суд амалиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. У қонунчиликни амалиётда самарали татбиқ этиш, ҳужжатлар билан ягона стандартни таъминлаш ва судларда адолатли, аниқ қарорлар қабул қилишга йўналтирилган муҳим ҳуқуқий қадамдир.
Л.Қодирқулов,
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси
