Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида қонун
2026-01-20 09:05:00 / Янгиликлар
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида қонун
(2024-йил 5-июн №ЎРҚ-931)
Ушбу Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
18-модда. Эхтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби.
Давлат органининг ёки ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда эхтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳар йили 15-январдан кечиктирмасдан махсус бўлинмага тақдим этиши керак.
Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.
19-модда. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация уни толдирган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг (ишончли шахснинг) ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида мавжуд манфатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўдириши ва бевосита раҳбарига ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт. https://gov.uz/oz/dustlik/news/view/121912
Вилоят ҳокимлиги Коррупсияга қарши ички назорат шуъбаси
