Ижтимоий адолат ва манзилли ёрдам: ПФ-258 фармонининг ижтимоий-иқтисодий таҳлили
2026-01-16 15:10:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармони ижтимоий ҳимоя тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик ҳужжат ҳисобланади.
Аҳоли сонининг ўсиши, меҳнат бозоридаги босим, нарх-навонинг ўзгариши ва глобал иқтисодий хавф-хатарлар ижтимоий ҳимоя тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо этди.
Амалий таҳлиллар шуни кўрсатдики:
ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони ортиб бормоқда;
давлат ижтимоий харажатларининг муҳим қисми бир-бирини такрорловчи ва тарқоқ механизмлар орқали тақсимланган;
эҳтиёжмандликни аниқлашда инсон омили ва субектив баҳолаш ҳолатлари мавжуд бўлган.
Шу боис ижтимоий ёрдамни манзилли, шаффоф ва рақамлаштирилган асосда кўрсатиш зарурати юзага келди.
Фармонга мувофиқ, илгари алоҳида юритилган:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”
“Камбағал оилалар реестри”
ягона ижтимоий реестрга бирлаштирилади.
Бу орқали:
бир оиланинг бир неча марта рўйхатга олиниши олди олинади;
ижтимоий ёрдамда адолат таъминланади;
давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ошади.
ПФ-258 фармони ижтимоий ёрдамни фақат нафақа бериш билан чекламайди. У қуйидаги комплекс чораларни назарда тутади:
бандликка кўмаклашиш;
касб-ҳунарга ўқитиш;
ўзини ўзи банд қилишни рағбатлантириш;
ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш.
Бу ёндашув халқаро амалиётда “фаол ижтимоий ҳимоя” модели сифатида эътироф этилади.
Фармон тўлиқ амалга оширилиши натижасида:
камбағаллик даражасининг изчил пасайиши;
ижтимоий ёрдамга қарамликнинг камайиши;
иқтисодий фаол аҳоли улушининг ортиши кутилмоқда.
Фармонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий интеграциясига алоҳида эътибор қаратилган.
йилда 40 000 нафар ногиронлиги бўлган шахсни иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Бу қуйидагилар орқали амалга оширилади:
мослаштирилган иш ўринлари яратиш;
субсидиялар ва грантлар ажратиш;
иш берувчиларни молиявий рағбатлантириш.
Мазкур чоралар:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини оширади;
уларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтиради;
узоқ муддатда давлат ижтимоий харажатларини камайтиришга хизмат қилади.
ПФ-258-сон Фармон Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини пассив ёрдам бериш моделидан ривожлантирувчи ва барқарор моделга ўтказишга қаратилган муҳим ҳужжатдир. Ягона ижтимоий реестр, манзилли ёрдам, инклюзив бандлик ва рақамлаштириш орқали давлат ижтимоий сиёсатининг самарадорлиги сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.
Мазкур фармон ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва барқарор ижтимоий тараққиётга эришишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
О.Иняминов,
Дўстлик тумани Ғ.Ғулом МФЙ ижтимоий ходими
