ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТ
2025-12-16 16:30:00 / Янгиликлар
Шахсий масъулият, темир интизом, касбий ғурур ва профессионал маҳорат — ижро интизомининг мустаҳкам пойдеворидир.
Очиқлик ва шаффофлик давр талаби экан, ҳар бир давлат органи ҳамда ташкилоти кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериши лозим. Дўтлик туман ҳокимлиги халқ олдидаги масъулият ва ҳисобдорлик туйғусини тўлиқ англаган ҳолда ҳар ой ўз фаолиятида ижро интизоми тўғрисидаги ҳисоботини жамоатчилик эътиборига ҳавола этади.
Туман ҳокимлигига 2025 йилнинг декабр ойининг шукунига қадар “Edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан: Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ҳамда мажлис баёнларида жами 5 527 та топшириқ Дўстлик тумани ҳокимлигига ижро учун келиб тушган. Шундан, бугунги кунда ижро муддати якунланган 4983 та топшириқларнинг ижроси тўлиқ ва сифатли бажарилган, қолган 544 та топшириқ белгиланган тартибда ижрога қаратилиб, ижросини барвақт ва сифатли таъминлаш чоралари кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларидан жорий йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган 27 та топшириқлар ижроси устидан доимий назорат олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларда 371 та топшириқ туман ҳокимлигига ижро учун келиб тушган. Шундан 87 та муддати мавжуд бўлган топшириқлар ижроси устидан назорат қилиниб борилмоқда.
Жорий йилнинг декабр ойида жами 189 та топшириқ, шундан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 162 та ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 27 та топшириқда туман ҳокимлигига асосий ижрочи сифатида белгиланган, мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича кунбай календар график ишлаб чиқилди. Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари кесимида “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, туман ҳокими томонидан тасдиқланди ҳамда ижрога қаратилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги “Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-468-сон қароридаги 118 та топшириқ туман ҳокимлигига ижрога қаратилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур 118 та топшириқдан 76 тасининг тўлиқ ва сифатли бажарилган, қолган 42 та топшириқ белгиланган тартибда ижрога қаратилиб, ижросини барвақт ва сифатли таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда
Масъул ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш учун жорий йил бошидан октябр кунига қадар Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойиш ва топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминламаган ҳамда масъулияцизлиги оқибатида топшириқ ижросини кечиктирилишига сабабчи бўлган 3 нафар ҳоким ўринбосарига жарима ва 2 нафар раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шу билан биргаликда 15 нафар масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилди.
“Edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг назоратдан ечилиши инобатга олган ҳолда, туман ҳокимлигида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажарилишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Шунингдек, ҳар ҳафта икки маротаба келгуси ой якунига қадар ижро муддати етиб келадиган топшириқлар рўйхати эслатма сифатида ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари, бўлинма раҳбарлари ҳамда туман бўлим ва ташкилотларга етказиб борилмоқда.
Ижро интизомини кучайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар душанба кунлари туман ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг ҳар жума куни ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатъий назорат қилинмоқда.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш барча раҳбарларнинг энг муҳим ва биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, туман ҳокими раҳбарлигида топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши, мустаҳкам ижро интизомига амал қилиниши доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Дўстлик тумани ҳокимлиги
