"Наврўз" умумхалқ байрами сайллари ўтказилмоқда.
2025-03-17 21:05:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида шарқона Янги йил, янгиланиш ва яшариш айёми – "Наврўз" умумхалқ байрами сайллари ўтказилмоқда. Вилоятдаги асосий байрам тадбирлари 19-март куни ташкил этилади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Санъат саройи" ҳудудида байрам сайлларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди. Саҳна ва майдонларнинг декорацияси, ҳудудни миллий анъаналарни акс эттирувчи маҳсулотлар билан безатиш ишлари якуний босқичда давом этмоқда.
Вилоят раҳбари байрам дастурига мувофиқ барча тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, жамоат тартибини таъминлаш ҳамда байрамни муносиб ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.






