Раҳбар вa ёшлар учрашуви
2025-10-07 11:05:00 / Yangiliklar

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Ҳазорасп туман бўлим бошлиғи Мардонбек Раззоқов иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқотининг моҳияти ҳам ёшлар билан самимий суҳбатлашиш, улар ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларини ҳал қилишдан иборат.
Учрашувда ёшларнинг мурожаатлари, таклифлари тингланди. Мавжуд муаммолар ва таклифларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди. Шунингдек, ёшларга мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича керакли тавсиялар берилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати









