Тўхтасинов Илҳомжон Мадаминович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори лавозимидан озод этилди.
2023-09-09 06:20:00 / Вазирлик янгиликлари

И.Тўхтасиновнинг жами илмий-услубий ишлари 138 тани ташкил этиб, унинг муаллифлигида 10 та дарслик, 6 та монография, 84 та ўқув ва услубий қўлланма нашр этилган. 19 та патент ва гувоҳномалар олинган. Халқаро илмий техник базалардаги журналларда унинг 9 та мақоласи нашр этилган бўлиб, “Хирш индекси” 19 ни ташкил этади. Шунингдек, у томонидан 18 та ўзбек тилидаги машҳур асар ва романлар инглиз тилига таржима қилиниб, нашр этилган.
И.Тўхтасинов раҳбарлигида сўнгги 2 йилда 7 нафар профессор, 9 нафар фан доктори (DSc), 25 нафар доцент ва 48 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Шу билан бирга, унинг илмий раҳбарлигида 12 нафар фалсафа фанлари доктори (PhD) ва 2 нафар фан доктори (DSc) илмий даражаларини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Тўхтасинов Илҳомжон Мадаминович раҳбарлигида Самарқанд давлат чет тиллар институти республиканинг 28 та ОТМи қаторида “World University Rankings – 2023” халқаро рейтингида «репортер» мақомига эга бўлди.
И.Тўхтасиновнинг ташаббуси билан халқаро алоқалар бўйича 89 та етакчи хорижий олий ўқув юрти билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди, сўнгги 2 йилда 74 нафар хорижий мутахассис институтга жалб қилинди.
