Ватанимизнинг мустақиллигининг 33 йиллиги билан Ўзбекистон ёшлари номидан самимий муборакбод этамиз!
2024-09-01 09:00:00 / Янгиликлар

Қадрли юртдошлар!
Мустақиллик – ҳар биримизнинг юрагимизда барқарор ёниб турган эзгулик машъали, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг асоси. Ота-боболаримизнинг орзуси, меҳнат ва матонатининг самараси бўлмиш бу азиз кун биз учун ҳар доимгидан ҳам қадрлироқдир.
Биз, ёшлар, Ватанимизнинг ёрқин келажаги учун елкадош бўлиб, изчил меҳнат қилишга, билиминимиз ва истеъдодимиз билан мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишга доим тайёрмиз.
Гўзал ва бетакрор Ўзбекистонимизда ҳар бир хонадонда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин! Мустақиллигимиз абадий ва барҳаёт бўлсин!
Ҳурмат билан, Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси!
