“Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти”
2024-04-15 17:00:00 / Янгиликлар

“Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти”
Жорий йилнинг 15-16 апрел кунлари пойтахтимизда ўтказилаётган “Тошкент – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи ёшлар пойтахти” катта тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир хорижий делегатсия аъзоларининг биринчи манзили “Янги Ўзбекистон” боғидан бошланди. Меҳмонлар “Янги Ўзбекистон” монументи остига гул қўйиб, боғ ҳудудидаги дарахт экиш маросимида иштирок этишди.
Сўнгра тадбир доирасидан ўрин олган “Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти монументи” очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда хорижий делегатсия раҳбарлари иштирок этди.
Айни вақтда Ёшлар ижод саройи лойиҳа доирасидаги тақдимотлар, технологик кўргазма, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик кўргазмаларига мезбонлик қилмоқда. Форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар ёшлар жамоат ташкилотлари бир қатор йўналишлар бўйича панел сессияларида муҳокамалари бўлиб ўтади.
Тошкент ёшларни севади. Ёшлар, дўстлик, тинчлик ва тараққиёт учун бирлашайлик!
Қайд этиш лозим, 2022-йил туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” ва Бухоро шаҳри Биринчи туркий дунё Ёшлар ташаббуслари пойтахти деб эълон қилинган эди. 2024-йилда эса Тошкентни МДҲ давлатлари ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг юксак самарасидир.









