Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳомийси!
2024-04-09 09:00:00 / Янгиликлар
Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳомийси!
9-апрел - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Сана муносабати билан буюк зот ва темурийларнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини ёдга оламиз. Бу йил, буюк давлат арбоби ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, соҳибқирон Амир Темур таваллудига 688 йил тўлди.
Мамлакатимизда ҳарбий ватанпарлик йўналишидаги танлов ва мусобақалар Темур бобомизнинг номи ила аталади ва бу биз ёшлар учун фахр туйғусини беради. Амир Темур номи, унинг сиймоси халқимизни бирлаштириш, жипслаштириш, иймон-оқибатли бўлиш, қудратли келажагимизни қуришда бизга куч-қувват ва шижоат бағишлаб туради.
Russian:
