IT соҳасида бепул ўқиш мумкинми?
2024-04-07 14:30:00 / Янгиликлар

Ҳа, мумкин, сизда фақат хоҳиш бўлса бас.
Президент қарорига асосан, 1-мартдан бошлаб битирувчиларини айнан IT хизматлари экспортерига ишга жойланишига эришган ўқув марказлари учун 25 миллион сўмгача, агар битирувчининг ногиронлиги бўлса 35 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган. Яъни ўқув марказлари шунчаки ёшларни яхшилаб ўқитиб, кейин уларни ишга жойлаштириб, даромад қилиши мумкин.
Масалан, Самарқанддаги School21 маркази бепул ўқиш ҳамда ётоқхона билан ҳам таъминлайди.
