2023 йил сарҳисоби ва устувор вазифалар тўғрисида БРИФИНГ
2024-04-01 11:00:00 / Матбуот анжуманлари

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида амалга оширилган ишлар ва навбатдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.
I. Жорий йил январь-март ойларида 9 452 та маҳаллада 8,3 миллион нафар “ёшлар баланси” шакллантирилиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва таклифларини амалга оширишга қаратилган “Ёшлар омбор китоби” ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: “Ёшлар баланси”да “қизил” тоифадаги ёшлар – 123 281 нафар (1,5 %), “сариқ” – 3 097 787 нафар (37,5 %), “яшил” – 5 152 237 нафарни (62,5 %) ташкил этмоқда.
“Ёшлар баланси” асосида 123 минг 281 нафар алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси қарори билан давлат идораларининг 8 минг 339 нафар раҳбарларига номма-ном бириктирилди.
Бунда, мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, бандлигини таъминлаш ва салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашади.
Шунингдек, мудофаа органлари томонидан 4 млн ёшлар оталиққа олиниб, уларга 18 минг 105 нафар ходим бириктирилди ҳамда 1 минг 372нафар
Маълумот учун: 4 429 нафар мудофаа, 1 231 нафар прокуратура, 1 097 нафар фавқулодда вазиятлар, 5 468 нафар ички ишлар, 3 740 нафар миллий гвардия ва 2 140 нафар адлия органлари ходимларини ташкил этади.
Оталиққа олинган 2,9 млн нафар ёшлар билан “хонадонбай”, 230 минг нафари билан “онлайн” суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган 179 минг 813 та (5,8 фоиз) муаммоларини ҳал этиш бўйича “йўл харита”лари тасдиқланди.
Шундан, бугунги кунга қадар 22 минг 109 та (12 фоиз) ижтимоий ва маиший муаммолари ҳал этилди.
Маълумот учун: уларнинг 2 минг 986 нафари меҳнат ярмаркалари орқали бандлиги таъминланди, 2 минг 78 нафари касб-ҳунарга ўқитишга жалб этилди, 639 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 242 нафарига субсидия ва 639 нафарига кредитлар ажратилди, шунингдек 14 минг 557 нафарининг бошқа муаммолари ҳал қилинди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ҳудудларда 56 мингта тадбирлар ўтказилиб, 2 млн нафар ёшлар жалб этилди.
Маълумот учун: 15 415 та маънавий-маърифий, 8 882 та спорт, 5 765 та ватанпарварлик, 1 916 та ҳарбий, 4 329 та маданий ва 15 538 та бошқа тадбирлар.
Уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва қонунга итоаткорлик ҳиссини юксалтиришга қаратилган тадбирлар орқали 1,8 млн нафар ёш қамраб олинди.
Маълумот учун: 23 424 та ҳуқуқий-тарғибот кунлари доирасида, 3 862 та танлов, 1 454 та сайёр суд мажлиси, 6 156 та кўргазмали тарғибот тадбири, 8 112 та махсус ҳуқуқий профилактик, 14 210 та бошқа тадбирлар.
Тарбияси оғир 69 минг ёшлар билан алоҳида ишлаш бўйича махсус қўлланма ишлаб чиқилиб, олий ҳарбий таълим муассасалари томонидан уларни касб-ҳунар ва чет тилига ўргатиш, соғлом ҳаётга қайтариш ва бандлигини таъминлаш бўйича сайёр ўқув-семинарлар ўтказилди.
Оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш тизимини онлайн режимда мониторинг қилиб бориш ва самарадорлигини баҳолашга қаратилган “yoshlar.ijro.uz” ягона электрон платформаси ишга туширилди.
Иккинчи, “Ёшлар дафтари” орқали ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.
Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 8 минг 563 нафар ёшларга 34,1 млрд сўмлик ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилди. Хусусан:
- банд бўлмаган 972 нафар ёшлар илм-фан, замонавий касблар
ва ҳайдовчиликка ўқитилиб, 1,3 млрд сўм ўқув харажатлари тўлаб берилди; - ишсиз бўлган 992 нафар ёшларга 4,9 млрд сўмлик меҳнат қуроллари ажратилиб, маҳалланинг ўзида бандлиги таъминланди;
Мисол учун, субсидия асосида меҳнат қуролларидан фойдаланаётган ёшлар ойига 2-5 млн сўм даромад топмоқда.
- олийгоҳларда таҳсил олаётган 3 минг 505 нафар талабага 17,5 млрд сўмлик контрактлар маблағлари қоплаб берилди;
- 1 минг 58 нафар ногирон ва бемор ёшларга 8,4 млрд сўмлик даволаниш харажатлари тўлаб берилди;
- уюшмаган ёшларнинг 134 нафари сафарбарлик чақируви резервига жалб қилиниб ҳарбий хизмат бадали тўлиқ тўлаб берилди;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож 460 нафар ёшлар деҳқончилик, тадбиркорлик билан шуғулланиш, мусобақаларда иштирок этиш харажатлари учун 1,2 млрд сўм йўналтирилди.
Учинчи, “Ёшлар баланси” асосида жорий йилда 814 минг нафар ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди. Уларнинг:
- 200 минг нафари оилавий тадбиркорлик дастурларига жалб қилиниб, 4 трлн сўм имтиёзли кредит ажратилади (умумий кредитнинг камида 40 фоизи);
- 117 минг ёшлар мавжуд ва янги ташкил этиладиган лойиҳалар орқали доимий иш ўринларига жойлаштирилади;
- 497 минг ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, субсидиялар ажратиш, норасмий сектордан чиқариш орқали ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилади.
Ушбу масалаларни амалга ошириш учун ҳар бир маҳалла кесимида “фуқаробай” “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилди.
Шунингдек, 60,5 минг гектар ер майдонини очиқ танловга қўйиш ва “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги 155 минг нафар ёшларга ер ажратиш чоралари кўрилмоқда.
Бунда, маҳалла фаоллари назорати остида ёшлар учун унумдор, ҳосилдорлиги ва суғоришга қулайлигига қараб манзилли локацияси, гектари
ва контурлари бўйича маълумотлар шакллантирилди.
Бугунги кунга қадар “маҳалла еттилиги” томонидан ер майдони олиш мақсадида аукционда иштирок этиш учун 155 минг нафар ёшга ижобий тавсия берилган. Шундан, 57,5 минг гектар ер майдонлари (13 847 та контурда)
очиқ танловга қўйилди.
Шу билан бирга, ёшларни бу соҳадаги билимларини мустаҳкамлаш учун Фермерлар Кенгаши, “Агробанк” ва Олийгоҳ ўқитувчиларини жалб қилиб 3 кунлик махсус ўқув дастур асосида ўқитиш чоралари кўрилмоқда.
Ер олган, лекин уруғлик олишга имконияти чекланган ёшларимиз учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 2,5 млн сўм миқдорида уруғлик ёки кўчат сотиб олиш учун субсидия ажратилади.
Тўртинчи, ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш орқали юқори даромадли фаолиятга жалб этиш бўйича қуйидаги чоралар кўрилмоқда.
Жорий йил бошидан хорижий тил, замонавий касб ва Айтига ўқитиш мақсадида ҳудудлардаги 100 та хусусий ўқув марказлари орқали 1 минг 500 нафар ёшларнинг ўқиш харажатларини қоплаш учун 3,5 млрд сўм маблағ ажратилди.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда
33 та тиббиёт техникумида 818 нафар ҳамшира қизлар учун бепул немис тили курси ташкил этилди. Бугунги кунда 64 нафар “В1”, 173 нафар “А2”, 581 нафар “А1” даражада немис тилини ўзлаштиришига эришилди.
Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали 1 млн 13 минг нафар ёшлар онлайн 22 та хорижий тилларга доимий ўқитилмоқда. Улардан 71 минг нафари айнан немис тилини ўрганмоқда.
Бешинчи, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”ни маҳалла, мактаб, профессионал таълим, олийгоҳларга қўшимча равишда жорий йилдан бошлаб корхона ва ташкилотлар тизимида ҳам ўтказиш йўлга қўйилди.
Биринчи босқичда мусобақаларда иштирок этиш учун 4,6 млн нафардан ортиқ ёшлар онлайн рўйхатдан ўтди.
Жорий йилнинг 10 март кунидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг енгил атлетика, стол тенниси ҳамда маданият ва санъат йўналишидаги “Ёшлар овози” танловларининг маҳалла босқичларига старт берилди.
Бундан ташқари, ёшлар орасида миллий қадриятларимизни янада оммалаштириш мақсадида 1 000 дан ортиқ миллий ҳамда халқ оғзаки ижодининг юксак намуналари бўлган қўшиқ ва мақомларлар “You Tube” платформасига жойлаштирилиб, “Миллий караоке” лойиҳаси ишга туширилди. Бугунги кунда лойиҳага 2,5 млн нафар ёшлар онлайн тарзда қамраб олинди.
Олтинчи, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар доирасида маърифатпарвар жадид алломаларимиз ва уларнинг илмий мероси ҳақида “Жадидлар” рукни остида 184 минг нусха ҳамда қомусий олимлар, маърифатпарвар алломаларнинг илмий ва маънавий мероси ҳақида “Уйғониш” рукни остида 140 минг нусха китоблар тўплами чоп этилиб, таълим муассасаларига етказилди.
Жорий йилда буюк саркардаларимиз ва уларнинг ватанпарварлик ғоялари ҳақида “Жасорат” рукни остида ҳамда болалар учун миллий қадриятларимиз, Ватанга садоқат ва ота-боболаримиз меросини асраб-авайлаш ҳамда атроф-муҳитга меҳр туйғуларини ўзида акс эттирган 500 минг нусха махсус китобчалар чоп эттириб, ёш китобхонларга ҳавола этиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, китобхонликни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда оммалаштириш мақсадида “Мутолаа” лойиҳаси ишга туширилди.
Лойиҳа доирасида аудио форматда 208 та, электрон форматда 221 та китоблар яратилди ҳамда китобхонлик соҳасида янги йўналиш сифатида “Қўрқма” асари кино-китоб шаклида тақдим этилди.
Еттинчи, Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи” биносида кечаю-кундуз фаолият юритадиган “Креатив парк”нинг биринчи экспериментал майдони фойдаланишга топширилди.
Хорижий тилларни ўргатишга қаратилган ‘‘Ибрат фарзандлари’’ лойиҳаси йўлга қўйилиб, 22 та хорижий тиллар бўйича 1 минг 800 дан ортиқ видеодарслик яратилди ва 2 млн нафар ёшлар қамраб олинди.
“Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларга 2 млн нафар ёшлар жалб қилиниб, “Қарши шаҳри – 2024 йилда интеллектуал ҳудуд” деб, эълон қилинди.
“Википедия” тармоғида ўзбек тилида яратилган мақолалар сони 300 мингтага етказилиб, Марказий Осиёда биринчи, дунё бўйича 45-ўринга кўтарилди.
Бундан ташқари, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақида келгуси брифингларда қўшимча ахборот берамиз.
