Ёшлар ўртасида ДХХ кубоги мусобақалари ўтказилади
2024-03-29 18:00:00 / Янгиликлар

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг футбол ва мини футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларига апрел ойидан старт берилади. Маълумот учун мусобақаларда 16-ёшдан 30-ёшгача бўлган қиз болалар ҳам ғолиблик учун топ суришади.
1–босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрел-май ойларида;
2–босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари: июн-июл ойларида;
3–босқич. Республика бўйича финал мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.
Мусобақани Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассотсиатсияси билан ҳамкорликда ўтказади.
Ўтган йили Давлат хавфсизлик хизмати кубоги бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган бўлса, бу мавсумда янада каттароқ марралар кўзланмоқда.
