“Беш ташаббус олимпиадаси” нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказиладиган танлов ва мусобақаларнинг Республика босқичларини ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
2023-11-16 18:20:00 / Матбуот анжуманлари

2023-йилнинг сентябр ойидан бошлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида илк бор умумтаълим мактаблари ўқувчилари, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ва маҳалла ёшлари ўртасида алоҳида-алоҳида тартибда спорт мусобақалари, танловлар ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар олимпиада доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 5ташаббус.уз сайти орқали жами 7 млн 430 минг (маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган лойиҳаларда 4 млн 583 минг, мактаб ўқувчилари ўртасидаги лойиҳаларда 2 млн 449 минг, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги лойиҳаларда 188 минг, олий таълим муассасаларидаги талабалар ўртасидаги лойиҳаларда 210 минг) нафардан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтган. “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла ёшлари ўртасида беш босқичда (маҳалла, сектор, туман(шаҳар), ҳудудий ва республика) ташкил этилмоқда. Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилаётган Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқичлари лойиҳалари билан танишинг! Ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга оид “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичлари 15-27-ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади. Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган танлов ва мусобақалар: “Миллий ва замонавий чолгʻу ижрочилиги” танловининг республика босқичи 11-14-декабр кунлари Жиззах вилоятида; Ёшлар орасида согʻлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида “Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол спорт мусобақаси А лига бўйича (ўсмирлар ўртасида) 22-25-декабр кунлари Тошкент шаҳрида, Б лига бўйича 26-29-ноябр кунлари Фарғона вилоятида, C лига бўйича 15-18-ноябр кунлари Навоий вилоятида; “Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол спорт мусобақаси А лига бўйича (қизлар ўртасида) 21-24-декабр кунлари Қашқадарё вилоятида; Б лига бўйича 20-23-ноябр кунлари Наманган вилояти, C лига бўйича 26-29-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида; “Бош прокурор кубоги” учун (ўгʻил ва қиз) кураш мусобақаси 2-4-декабр кунлари Бухоро вилоятида; Гимнастрада мусобақаси (ўгʻил ва қиз) 27-29-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида; “Заковат” интеллектуал ўйини 10-декабр Тошкент шаҳрида Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” танлови 22-25-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” танлови 20-22-декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада 13-17-декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.






