Волонтёрлик фаолиятига оид мабуот анжумани ўтказилди
2024-02-08 18:10:00 / Матбуот анжуманлари

Мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилиши муносабати билан ушбу фаолиятни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда жами 102 минг нафар ёшларни қамраб олган 200дан ортиқ волонтёрлик гуруҳлари доимий фаолият олиб бормоқда.
Ҳудудлардаги Ёшлар марказларида Ўзбекистон волонтёрлари ассотсиатсияси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида “Волонтёрлар мактаби” ташкил этилиб, 7,3 минг нафар ёш волонтёрлар ўқитилди. Ушбу волонтёрлар томонидан 100 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган ҳамда ёлғиз қариялари мавжуд оилаларга 400 дан ортиқ ижтимоий лойиҳалар орқали кўмаклашилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 апрелдаги 169-сон қарорига мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳар йили энг яхши волонтёрлик лойиҳаларини амалга ошириш учун волонтёрлик гуруҳлари ва волонтёрлик ташкилотларига ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 200 бараваригача миқдорида маблағ ажратилмоқда.
2023 йилнинг июн ойида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан волонтёрлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган танловга экология, таълим, тиббиёт, медиа, туризм йўналишлари бўйича 218 та лойиҳалар келиб тушди. Келиб тушган лойиҳалар экспертлар томонидан сараланиб ғолиб деб топилган 70 та лойиҳани молиялаштириш 2024 йилнинг феврал ойидан бошланади. Шунингдек, 2023 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда волонтёрларни доимий рўйхатга олиш ва уларга услубий кўмак бериш бўйича Ёшлар портали негизида ишга туширилган волонтёр.уз платформаси орқали бугунги кунга қадар жами 5 333 нафар фаол волонтёрлар рўйхатдан ўтди. Бундан ташқари ўзбек тилида волонтёрлик учун 5 та видеодарслар ишлаб чиқилиб мазкур платформага жойлаштирилди. “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Респубиликаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Қонун лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон Респубилкаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим қилинди. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилган Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқуллангандан сўнг 2023 йилнинг 18 августида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланди.
“Яшил макон” умумиллий лойиҳасини амалга ошириш ва ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш йўналишида. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг 2023 йил куз мавсумида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудларида “Ёшлар ҳашари” – дарахт кўчатларини экиш акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда 17 минг 708 нафар ёш волонтёрлар қаторида ёш тадбиркорлар, ёш китобхонлар, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти савриндорлари, блогерлар, спортчилар, санъаткорлар, “Келажак лидерлари”, талабалар ва ёш олимлар иштирок этишди.
Акция давомида суғориш тизимлари йўлга қўйилиб, дарахт экишга тайёрланган 300 гектар майдонга павлония, оқтерак, мажнунтол, гилос, арча, тут каби 170 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилган бўлса, шундан, бевосита 165 300 таси яшилмакон.эcо платформасига киритилди ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда экилган дарахт кўчатларини доимий парвариш қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳудудлардаги 9 440 та маҳаллаларда эко-волонтёрлар томонидан ташкил этилган “Яшил макон челленж”, “Медиа кислород”, “Ёшлар боғи”, “Ёш эколог”, “Имконияти чекланганлар боғи”, “Бир ёшга бир ниҳол” тадбирларида 700 минг нафар ёшлар иштирок этди. Иштирокчи ёшлар учун дарахт кўчатларини тўғри танлаш, экиш, интенсив етиштириш ва сифатли парвариш қилиш ҳамда табиий ресурслардан унумли фойдаланишга қаратилган ўқув-амалий семинарлар, тренинглар ташкил этилди.
Волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар: 2023 йилда волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари (волонтёрлик ташкилоти ва гуруҳи раҳбарлари)ни жорий йилнинг феврал ойида ўқитиш ва март ойидан бошлаб 70 та лойиҳани босқичма-босқич молиялаштириб бориш. волонтёр.уз платформасини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистондаги волонтёрларни босқичлаш, ҳамда доимий рағбатлантириб бориш тизимини яратиш. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда ижтимоий волонтёрларни тизимли бирлаштириш ва “Инсон” марказларига жалб қилиш; Ўзтелеком билан ҳамкорликда жорий қилинган “Волонтёр” тариф режасини барча волонтёрлар учун янада қулай, арзон, сифатли ва имтиёзли тариф режага айлантириш.
Март-апрел ойида волонтёрлар мадҳиясини яратиш. Бунда, волонтёрлар ўз намунаси билан инсонларни ҳаракатлантириш илҳомлантириш, уларда ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш ғояси асосида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилади. 2024 йил Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда “Волонтёрлар йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан МДҲ томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Ўзбекистонда жорий йилда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Май – Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Волонтёр ёшлар форуми” ўтказилади; “Эзгулик йўлида” шиори остида волонтёрлар иштирокида халқаро волонтёрлар фестивали ҳамда онлайн-коференсия ўтказилади; МДҲ давлатларининг волонтёрлик тармоқлари (ассотсиатсиялар) раҳбарлари томонидан тақдим этилган минтақавий экспертлар иштирокида МДҲга аъзо давлатларнинг волонтёрларини илмий-марифий қўллаб-қувватлаш бўйича ягона стратегия ишлаб чиқишади. 2024 йил волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича танловни ўтказиш ва натижаларини “Халқаро волонтёрлар куни”да эълон қилиш. “Йил волонтёри – 2024” танлови доирасида 50 та номинатсияда намунали волонтёрларни белгилаш.
Шунингдек, йил давомида ҳудудлардаги “Волонтёрлар мактаблари” менторлари, Волонтёрлик гуруҳлари ва Волонтёрлар марказлари кординаторлари ҳамда волонтёрлари учун ўқув семинарлар, фестивал ва бошқа тадбирлар амалга оширилади.




