Ёшларни немис тилига ўқитиш бўйича ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
2024-03-13 10:10:00 / Янгиликлар

Куни кеча Ёшлар агентлиги биносида Агентлик директори Алишер Саъдуллаев ва Германиянинг “ГП Гюнтер Папенбург” компаниялар гуруҳининг бошқарувчи директори Ангела Папенбург ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ўзбекистонлик ёшларни немис тилига ўқитиш ҳамда уларни Аусбилдунг дастури орқали таълим олишлари бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, ёзги таътилда 10 нафар ўзбекистонлик мактаб ўқувчисини “Папенбург” компаниясига юбориш этиш, немис тилини ўрганаётган ёшлар учун касбга йўналтирилган видеодарсликларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2023-йилда 13 нафар ёш немис тили ўқув курси харажатлари қоплаб берилган ва Германияга юборилган. Уларнинг 10 нафари мазкур компанияда касбий таълим олмоқда.
Маълумот учун: “Папенбург” компаниясида бугунги кунда 100 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар касбий (аусбилдунг) таʼлим олмоқда.






