“Ёшлар овози” Бўзатов фест танловини ўтказиш тўғрисида
2024-03-11 13:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар овози” Бўзатов фест танловини ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
Умумий қоидалар
1. “Ёшлар овози” танлови (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди. 2. Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпогʻистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда, “Ёшлар овози продюсерлик маркази” МЧЖ ижрочилигида ташкил этилади. 3. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва тилидан қатъий назар 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар танловда иштирок этади. 4. Ташкилий қўмита танлов Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.
Танловнинг мақсад ва вазифалари
5. Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари – ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий гʻурур ва ифтихор, багʻрикенглик, бунёдкорлик, меҳр-оқибат гʻоялари руҳида тарбиялаш, бахшичилик, анʼанавий ижро, опера, эстрада ёʻналишларида ижод қилаётган ёш истеʼдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санʼатини намойиш этиши учун кенг ёʻл очиб беришдан иборат. - ижрочиларининг маҳорати, истеʼдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш; - ёш ижодкорларни юксак даражага кўтариш, миллий санʼатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, ҳаваскор ва профессионал ижодкорларни рагʻбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг таргʻиб қилиш.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
6. Танлов қуйидаги беш босқичда ўтказилади:
Танлов уч ёш тоифасида (10-15 ёш 2009–2014-йиллар учун, 16-22 ёш 2002–2008-йиллар учун, 23-30 ёш 1994–2001-йиллар учун) ўтказилади.
Танлов қуйидаги тўрт ёʻналишда ташкил этилади: - бахшичилик - анʼанавий ижро (мақом, катта ашула) - опера - эстрада.
Биринчи босқич. Саралаш босқичи барча маҳаллаларда ташкил этилади (10-15
ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш тоифаларида доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидан рўйхатдан ўтган ёшлар иштирок этади.)
Ёшлар етакчиси томонидан ҳужжатлар йўналишлар кесимида сараланади.
Иккинчи босқич. Сектор босқичи саралаш босқичларидан ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасидан ўтган ёшлар ўртасида ташкил этилади.
Учинчи босқич. Сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган (ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасидан 1 нафардан) барча туман (шаҳар)ларда ўтказилади, ғолиблар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади.
Тўртинчи босқич. Ҳудудий босқич туман (шаҳар) босқич гʻолиблари (ҳар
бир йўналиш ва ёш тоифасидан 1 нафардан) ўртасида ўтказилади.
- агар танловнинг қайсидир йўналиш ва ёш тоифасида 3 нафардан кам иштирокчи қатнашса, танловнинг республика босқичига ўтказилмайди. - йўналишлар ва ёш тоифасида 1-ўрин ғолиби аниқланмаганда 2-ўрин ва 3-ўрин совриндорларига республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилмайди.
Бешинчи босқич. Республика босқичи Қорақалпогʻистон Республикасида ўтказилади. Ҳар бир ёʻналиш бўйича ҳудудлардан ёш тоифасидан (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) 1 нафардан ҳудудий босқич гʻолиблари иштирок этади.
Республика босқичи икки босқичда ташкил этилади: - финал – Республика босқичига келган барча иштирокчилар қатнашади. Улар ичидан ҳакамлар томонидан йўналишлар ҳамда ёш тоифасидан 5 нафардан саралаб олинган иштирокчилар супер финалда иштирок этади. - супер финал – 5 нафардан саралаб олинган иштирокчилар томонидан қўшиқ
ижро этилади. (Ҳакамлар томонидан қўшимча вазифа юклатилиши мумкин)
Ғолибларнинг номлари тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Ҳакамлар ҳайʼати 3-5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига маданият ва санʼат соҳасининг таниқли вакиллари, етакчи мутахассислар киради. Иштирокчилар Низомда белгиланган шартлар асосида танловда иштирок этади.
Танловни ўтказиш шартлари
7. Танлов иштирокчиси ушбу Низом талабига кўра қайд этилган ёʻналишлар асосида ўзи танлаган жанрда битта асар ижро этади. 8. Танлов иштирокчилари фақатгина битта ёʻналиш бўйича иштирок этиш ҳуқуқига эга. 9. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли ёʻналишлар бўйича ижро этиш навбати ташкилий қўмита томонидан белгиланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади. 10. Танловда қўшиқлар фақат жонли ижро этилади. 11. Танловнинг йўналишлари бўйича иштирокчилар учун ижро вақти қуйидагича белгиланади: 1-тоифа: 10-15 ёш учун 5 дақиқагача; 2-тоифа: 16-22 ёш учун 6 дақиқагача; 3-тоифа: 23-30 ёш учун 10 дақиқагача.
Накамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар томонидан ижро этилаётган асарни муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар доимий ёки вақтинча яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтади. Битта маҳалла номидан қатнашган иштирокчи бошқа маҳалла номидан ушбу танловда иштирок этишлари қатъиян
таъқиқланади.
Танловнинг қуйи босқич (маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқич)лари ғолиблари республика финал босқичида иштирок этади. 12. Танловнинг аввал ва кейин ўтказиладиган республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган ғолиблари танловнинг келгуси мавсумида ёши ҳамда йўналишидан қатъий назар иштирок этиши тақиқланади. 13. Барча йўналишлар бўйича иштирокчиларнинг ижодий чиқишлари томошабинлар ва тингловчилар томонидан кузатилишига рухсат этилади (ҳудудий ҳамда республика босқичи бундан мустасно). 14. Мазкур Низом талаблари Танлов иштирокчиси томонидан бузилган тақдирда иштирокчи танловдан четлатилади.
Ташкилий қўмитанинг вазифалари
15. Ташкилий қўмита Танлов доирасида ўтказиладиган барча концертлар ссенарийси, дастури тайёрланишини таʼминлайди ва тасдиқлайди. - танлов гʻолибларини тақдирлаш маросимини ташкил этади. - танлов гʻолибларига ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради.
Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва гʻолибларини тақдирлаш
16. Танлов ёʻналишлари бўйича 1-ўринни эгаллаган гʻолиблар тегишли Ҳакамлар ҳайʼати йигʻилиши баёни асосида кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ёʻналишлар бўйича муносиб номзодлар топилмаган тақдирда, кейинги босқичга номзодлар тавсия этилмайди. 17. Агар энг юқори балл олган номзодлар бир нафардан ортиқ бўлган тақдирда, қўшимча топшириқ берилади ва ғолиб аниқланади. - танловнинг якуний натижалари Ҳакамлар ҳайʼатининг баёни билан расмийлаштирилади. - барча босқичларда Ҳакамлар ҳайъати қарори қатъий бўлиб, ўзгартирилмайди,
эътирозлар (аппелятсия) қабул қилинмайди ва қайта кўриб чиқилмайди.
18. Танлов гʻолиблари Ҳакамлар ҳайʼати томонидан барча босқичларда 10 баллик тизимда, қуйидаги мезонлар асосида аниқланади: - ижро маҳорати ва услуби – (3,5 баллгача); - овоз имкониятлари – (3,5 баллгача); - саҳна маданияти (артистизм) – (1,5 баллгача); - саҳна либоси (имидж) – (1,5 баллгача). 19. Танловнинг ҳар бир босқичида йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар маҳаллий, ҳудудий ҳокимликлар, ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан тайёрланган сертификат, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан рағбатлантирилади. 20. Тақдим этиладиган асарлар миллий анʼаналаримиз ҳамда умумбашарий қадриятларга зид бўлмаслиги лозим. 21. Ҳакамлар томонидан берилган баллар танлов якунида умумлаштирилади.
Энг юқори балл тўплаган иштирокчиларга барча ёʻналишлар бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар белгиланади.
Гʻолибларга: 1-ўрин – 50 миллион сўм (тўрт ёʻналишда, жами 12 та); 2-ўрин – 30 миллион сўм (тўрт ёʻналишда, жами 12 та); 3-ўрин – 20 миллион сўм (тўрт ёʻналишда, жами 12 та); Республика босқичи иштирокчиларига рагʻбатлантирувчи мукофот – 10 миллион
сўмдан берилади (1-2-3-ўрин соҳиблари бундан мустасно).
Пул мукофотларидан амалдаги қонунчилик меъёрлари асосида даромад солиғи ушлаб қолинади.
Якуний қоидалар
22. Танлов давомида юзага келган муаммолар тегишли ташкилий қўмита томонидан ҳал этилади. - танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 23. Танловни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади: - Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари; - масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари; - жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; - “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан (маҳалла-сектор-туман/шаҳар, ҳудудий) ғолиблар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади; - қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
