“WикиОромгоҳ” лойиҳасининг 4-мавсуми бўлиб ўтди
2024-03-09 20:55:00 / Янгиликлар
“WikiOromgoh IV” тадбири “WikiStipendiya” марафони доирасида 2024-йилнинг 4-мартдан 9-мартга қадар Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида ташкил этилди. Мазкур оромгоҳни ташкил этишдан асосий мақсад шу йилнинг май ойидан старт олувчи “WikiStipendiya” марафонининг учинчи мавсуми олдидан Республика миқёсидаги олийгоҳларни қамраб олиш, ҳар бир олий ўқув юртида мазкур марафон ва унинг қоидаларидан бохабар ёшлар бўлишига эришиш, шунингдек, учинчи мавсум жамоавий усулда ташкил этилишини инобатга олган ҳолда, бўлажак жамоа сардорлари тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Тўртинчи маротаба ўтказилаётган “WikiOromgoh”да иштирок этувчиларни саралаш бошқа “WikiOromgoh”даги саралашдан тубдан фарқ қилди.
