Китобхонларимиз навбатдаги босқичга йўл олди
2024-11-19 17:00:00 / Янгиликлар

Миллионлаб китобхонларимиз учун билим майдонини яратган “Ёш китобхон” танлови қизғин давом этмоқда. Китобхонларимиз сектор босқичида иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди. Танловнинг сектор босқичида 28 203 нафар иштирокчи қатнашди.
Танловнинг сектор босқичлари тест асосида ўтказилиб, тест натижаларига кўра секторлар кесимида ҳар бир ёш тоифаси бўйича энг кўп балл тўплаган 3 нафар иштирокчи туман-шаҳар босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танлов натижаларига кўра 9984 нафар иштирокчи юқори балл тўплаб, туман (шаҳар) босқичда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Азиз китобхонлар! Ўқишдан тўхтаманг, билим улашинг ва келажакка ўз саҳифангизни ёзинг!



