Мағрур ҳилпирагин, юртим байроғи!
2024-11-18 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигига бағишланган ушбу лойиҳа мамлакатимиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Айнан 33 йил муқаддам, миллий рамзимиз – Давлат байроғи қабул қилинган эди. Бу муносабат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида юртимизда янги ва бетакрор лойиҳа амалга оширилди.
Ушбу лойиҳа доирасида 100 метр узунликдаги Давлат байроғи юртимизнинг турли гўшаларида ҳилпираб, мустақиллигимиз, бирдамлигимиз ва фахр-ифтихоримиз тимсоли сифатида намойиш этилмоқда. Ушбу улкан байроқ, айниқса, халқимизни бирлаштирувчи, Ватанимизга бўлган чексиз муҳаббатимизни ифодаловчи рамз сифатида алоҳида эътирофга сазовор.
Давлат байроғининг Хоразмдан Тошкент томон йўлга олгани, ҳар бир юртдошимизнинг қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотиб, “Мағрур ҳилпирагин, юртим байроғи








