Биласизми?
2024-11-18 11:00:00 / Янгиликлар

Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларга бириктириш орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак бериш бўйича зарур чоралар йўлга қўйилди. Жорий йилда республикадаги 123 минг нафар “оғир” тоифадаги ёшлар 7 965 нафар раҳбарларга бириктирилди.
Хусусан, вазирлик ва идораларнинг 71 нафар раҳбарларига 1 937 нафар, ҳудудий 750 нафар раҳбарларга 15 244 нафар ҳамда 4 446 нафар туман (шаҳар) раҳбарларига 78 851 нафар ёшлар номма-ном бириктирилди.
Бугунги кунда қолган 96 минг нафар “оғир” тоифадаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, раҳбарлар томонидан ўзларига бириктирилган ёшларнинг барча муаммолари ҳал этилди.
Жумладан:
- хулқ-атвори ижобий томонга ўзгарган 2 606 нафар (жами 9 753 нафар ёшлардан) пробация ҳамда 4 548 нафар (жами 14 208 нафар) профилактика назоратида турувчи ёшлар муддатидан олдин ҳисобдан чиқарилди;
- мунтазам дарс қолдирувчи 6 248 нафар (жами 7 083 нафар) ёшлар таълимга қайтарилди;
- 3 131 та (жами 5 751 та) нотинч оилада муҳит ижобий томонга барқарорлаштирилди;
- хорижий миграциядан қайтган 15 458 нафар (жами 42 907 нафар) ёшлар муносиб иш ўринлари билан таъминланди.
