Саида Мирзиёева ёшлар билан учрашди
2024-11-16 09:00:00 / Янгиликлар

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Китоб олами мажмуасида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказдилар.
Мулоқот аввалида Саида Мирзиёева Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси ва унинг атрофидаги ташаббускор ёшларнинг лойиҳалари билан танишиб, уларни қўллаб-қувватлашини ҳамда доимо кузатиб боришини таъкидлади.
Учрашув давомида талаба-ёшларнинг фикрлари ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда келажакда қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар билан очиқ ва самимий мулоқотлар анъанага айланиб, мунтазам давом эттирилиши қайд этилди.
Миллиондан ортиқ талабанинг муаммолари, ташаббуслари ва таклифларини эшитиш учун бундай мулоқот платформаси жуда зарур эди. Бунинг учун Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан Саида Мирзиёевага чуқур миннатдорчилик билдирамиз!





