“Ёшлар ва қонун” танлови ғолиблари аниқланди!
2024-11-15 19:30:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичи якунига етди.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Ёшлар оромгоҳида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Олий суд, Адлия, Ички ишлар, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу танлов ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Энг фаол ва иқтидорли иштирокчилар танлов давомида ўз билим ва маҳоратларини намоён этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Ғолиблар билан танишинг:
14-18 ёш тоифаси:
1-ўрин: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Ал-Хоразмий” маҳалласининг “Пойтахт ёшлари” жамоаси.
2-ўрин: Хоразм вилояти, Хива шаҳар, “Калтаминор” маҳалласи “Адолат” жамоаси.
3-ўрин: Наманган вилояти, Уйчи тумани, “Соку” маҳалласи “Фемида” жамоаси.
19-30 ёш тоифаси:
1-ўрин: Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Зилха” маҳалласи “Фемида” жамоаси.
2-ўрин: Наманган вилояти, Поп тумани, “Чортоқ” маҳалласи “Адолат посбонлари” жамоаси.
3-ўрин: Бухоро вилояти, Вобкент тумани, “Шифокор” маҳалласининг “Фемида” жамоаси.
Ғолибларга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қуйидаги совғалар топширилди:
1-ўрин: 43-дюмли телевизор.
2-ўрин: 32-дюмли телевизор.
3-ўрин: Чангюткич
Ҳар бир ғолиб жамоага дипломлар ҳам топширилди.







