Баракали ерда – баракали ҳосил!
2024-11-15 10:00:00 / Янгиликлар
Биргаликдаги меҳнат натижаси

Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Манас маҳалласида яшовчи 20 нафар ёш биргаликда катта муваффақиятга эришмоқда. Ёшлар етакчиси кўмагида уларга 1 гектар ер ажратилган бўлиб, аввалига қовун, тарвуз, кунгабоқар ва мош каби турли экинларни етиштириб, яхши даромад олишди.
Биргаликдаги меҳнатнинг натижасини кўрган ёшлар иккинчи ҳосил сифатида брокколи карамларини экишди. Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида бу ерда етиштирилган брокколи карами нафақат маҳаллий бозорларга, балки Россия бозорларига ҳам экспорт қилинадиган бўлди.
Бу жараён ҳақида батафсил маълумотни қаҳрамонимиз Достонбек Қўлдошевдан эшитамиз!





