Кураш – ғалабага ҳалол йўл!
2024-11-13 16:00:00 / Янгиликлар
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаси финал босқичи

Бугун пойтахтимиздаги Таэквондо ассоциацияси Универсал спорт саройида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаси финал босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевлар сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди. Маҳалла ёшлари ҳал қилувчи баҳсларга киришди. Томошабинлар ҳаяжон ва жўшқин ҳайқириқлар билан уларни қўллаб-қувватлашмоқда.






