“Мактаб лигаси” ғолиблари аниқланди!
2024-11-11 17:20:00 / Янгиликлар

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Мактаб лигаси” шахмат мусобақасининг Республика якунланди. Мусобақа Навоий вилоятидаги “Халқаро шахмат мактаби”да ўзгача руҳда бўлиб ўтди!
Яккалик ва жамоавий тартибда ўтказилган баҳсларда жами 84 нафар ёш шахматчи 7 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Яккалик баҳсида бир нафар ўғил ва бир нафар қиз бола ҳар бир юришда ўзининг энг яхши қобилиятларини кўрсатишга интилишди. Жамоавий баҳсларда эса ҳар бир жамоа учун икки нафар ўғил ва икки нафар қиз бола куч синашиб, бирлашган стратегиялар орқали рақобатчилари билан жанг қилишди.
Яккалик тартибида ғолиб бўлган ўқувчилар ва жамоавий тартибда ғолиб бўлган ҳар бир иштирокчи “Шахмат стипендияси” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ўғил болалар гуруҳида:
1-ўрин Абдуҳакимов Акбарали
2-ўрин Каримов Шаҳромбек
3-ўрин Холмаматов Ислом
Қиз болалар гуруҳида:
1-ўрин Шокиржонова Барчиной
2-ўрин Зарипбоева Феруза
3-ўрин Аллахонова Зухра
Жамоавий тартибда ўтган баҳсларда:
1-ўрин Тошкент шаҳри (“Wисдом” хусусий мактаби)
2-ўрин Хоразм вилояти (Боғот тумани 47-сонли умумтаълим мактаби)
3-ўрин Сирдарё вилояти (Боёвут тумани, 9-сонли умумтаълим мактаби)
1-ўрин эгалари “Шахмат стипендияси”, 2 ва 3-ўринлар эса




