🏆Кубок соҳиблари аниқланди!
2024-11-08 15:50:00 / Янгиликлар

Наманган вилоятида бўлиб ўтаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол мусобақаларининг А лига (қизлар) финал босқичи ўз якунига етди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Натижалар билан танишинг: 16-21 ёш тоифасида;
1-ўрин Наманган вилоятининг “Дамариқ” маҳалла жамоаси;
2-ўрин Сурхондарё вилоятининг “Бойқишлоқ” маҳалла жамоаси;
3-ўрин Фарғона вилоятининг “Дўстлик” маҳалла жамоалари.
Натижалар билан танишинг: 22-30 ёш тоифасида;
1-ўрин Тошкент вилоятининг “Ёшлик” маҳалла жамоаси;
2-ўрин Наманган вилоятининг "Машъал” маҳалла жамоаси;
3-ўрин Тошкент шаҳрининг “Фитрат” маҳалла жамоалари.
Ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, wоркаут ва универсал спорт майдончалари қуриб берилади.






