“Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги”
2024-11-02 16:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги ПҚ-201-сон ҳамда 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-402-сон қарорлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 22-августдаги қўшма қарорига асосан маҳалла ёшлари ўртасида гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақаларнинг Республика финал босқичи ташкил этилмоқда.
Қўшма қарорга мувофиқ гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақаларининг Республика финал босқичи жорий йилнинг 3-6 ноябр кунлари Андижон шаҳрида (Андижон Олимпия заҳиралари коллежининг спорт зали ва Универсал спорт зали) ўтказилиши белгиланган.
Маҳала ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида бўлиб ўтган мазкур спорт мусобақалари 5 босқичда ташкил этилиб, маҳалла босқичларида иштирок этиш учун 792 минг 375 та иштирокчилар рўйхатдан ўтиб саралаш босқичларида ўзаро беллашдилар.
Мусобақанинг ҳудудий 4-босқичида маҳалла жамоалари ўртасида ўтган муросасиз беллашувларда, ҳар бир ҳудуддан ғолиб бўлган 14 та жамоаларга Республика финал босқичига йўлланмалар тақдим қилинди.
Шунга асосан, 3-6 ноябр кунлари Андижон шаҳридаги Андижон Олимпия заҳиралари коллежининг спорт зали ва Универсал спорт залида гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақаларининг Республика финал босқичи ташкил этилади.
Финал босқичида иштирок этадиган маҳалла жамоалари;
- Қорақалпоғистон Республикасининг “Сари олтин” овул жамоаси;
- Андижон вилоятининг “Обод турмуш” маҳалласи жамоаси;
- Бухоро вилоятининг “Охших” маҳалласи жамоаси;
- Жиззах вилоятининг “Совунгарлик” маҳалласи жамоаси;
- Қашқадарё вилоятининг Гулшан маҳалласи жамоаси;
- Навоий вилоятининг “Оқ олтин” маҳалласи жамоаси;
- Наманган вилоятининг “Фурқат” маҳалласи жамоаси;
- Самарқанд вилоятининг “Ҳофиз Шерозий” маҳалласи жамоаси;
- Сирдарё вилоятининг “Баҳор” маҳалласи жамоаси;
- Сурхондарё вилоятининг “Жайҳун” маҳалласи жамоаси;
- Тошкент вилоятининг “Кўл-ота” маҳалласи жамоаси;
- Фарғона вилоятининг “Файз” маҳалласи жамоаси;
- Хоразм вилоятининг “Обод” маҳалласи жамоаси;
- Тошкент шаҳри “Дилбулоқ” маҳалласи жамоаси;
