Билимдонлар “Заковат”да беллашди
2024-10-24 09:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувда Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган курсантлардан иборат 103 та жамоа қатнашди.
Тадбир аввалида “Заковат” интеллектуал клуби президенти Абдурашид Абдуллаев сўзга чиқиб, жамоаларни қизғин қутлади. Юртимизда китобхонликни оммалаштириш, илм-маърифатли ёшлар сафини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган лойида нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатларда ҳам оммалашиб бораётганини эътироф этди.
Билим, тафаккур ва интеллектуал салоҳиятни тоблаган ўйин давомида иштирокчиларга 24 та савол йўлланди. Жамоалар ҳар бир саволга аниқ ва тўғри жавоб беришга, мусобақа ғолиби бўлишга интилдилар.
Қизиқарли баҳсларга бой ўтган ўйин якунида 3-босқич курсантларининг “Иқтидорли юристлар” жамоаси энг кўп балл тўплаб, академия бошлиғи кубоги, диплом, “Билимдон” стол ўйини ҳамда эсладик совға билан тақдирланди. Шунингдек, энг фаол жамоалар ва курсантлар









