25-октабр – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни
2024-10-25 / Воқеалар тақвими

25-октабр – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси соҳа ходимларини самимий муборакбод этади.
Фурсатдан фойдаланиб, Эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда, қонун устуворлигини мустаҳкамлашда, халқимизга хотиржам ва фаровон ҳаёт яратишда фидокорона хизмат қилаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг машаққатли ва шарафли хизматларингиз туфайли муқаддас заминимизда осойишта ва хавфсиз ҳаёт ҳукм сурмоқда.
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш борасидаги машаққатли ва фидокорона меҳнатингизга улкан зафарлар тилаймиз! Мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кучли ирода Сизни доимо йўлдош бўлсин. Ҳар бир кунингиз мамлакатимиз осойишталигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли вазифангизни адо этишда омад билан тўлсин.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юрт посбонлари! Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона
