21-октабр — Ўзбек тили байрами куни!
2024-10-21 / Воқеалар тақвими
Тил – миллатнинг руҳи, унинг ўзлигини ва маданий меросини акс эттирувчи энг улуғ бойликдир. 21-октабр куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана сифатида мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида алоҳида ҳурмат билан нишонланади. Ушбу кунда она тилимизнинг беқиёс қадри, халқимизнинг ўзлигини ва тарихини ифодалашдаги ўрни яна бир бор йодга олинади.
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси бутун юртдошларимизни ушбу улуғ сана – Ўзбек тили байрами билан табриклайди ва тилимизни эъзозлаш, асраб-авайлашда барчани бирлашишга чақиради. Она тилимизнинг улуғворлиги, унинг келажак авлодга етказиладиган бебаҳо мерос сифатида авайланиши ва янги чўққиларга олиб чиқилиши ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.
Ҳар бир миллатнинг келажаги унинг она тилига бўлган меҳр ва эҳтироми билан чамбарчас боғлиқдир. Ўзбек тили бугунги кунда нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида эътироф этилаётган, севиб ўрганилаётган тиллардан бири сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юртимиздан узоқда яшаётган ўзбек фарзандлари ҳам она тилимизни севиб ўрганаётгани қувонарли ҳол.
Ўзбек тили – миллий руҳиятимизнинг, қадимий ва бой тарихимизнинг ёрқин ифодаси. У нафақат алоқа воситаси, балки миллатимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини бирлаштирувчи мустаҳкам кўприкдир. Ҳар бир сўз, ҳар бир ибора, ҳар бир шеър тилимиз орқали миллатимизнинг тарихий қадриятларини авлодларга етказишда хизмат қилади.
Келинг, бу кунни она тилимизнинг буюклигини ҳис этиб, асраш ва
