"Ёшлар ва сайлов" сайли Сирдарёда!
2024-10-22 15:00:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

27-октябр куни мамлакатимизда катта ва муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Ёшларимизнинг мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сиёсий жараёнларда фаол иштироки катта аҳамиятга эга.
Шу мақсадда юртимизнинг турли ҳудудларида ёшларни ҳуқуқий билимлар билан бойитишга қаратилган сайллар ва фестиваллар ташкил этилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилган ёшлар сайлида ҳуқуқий танловлар, викторина ва спорт мусобақалари ўтказилиб, ёшлар фаол иштирок этди.
Шунингдек, турли павилонларда ёшларга бандлик, тадбиркорлик, таълим, замонавий касблар ва бугунги кундаги энг оммабоп лойиҳалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.









