Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?
2024-10-22 13:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйилмоқда.
Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.
📁 Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетдан овоз бериши мумкин бўлса, электрон овоз беришда сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.
Электрон овоз бериш — сайловчи томонидан анъанавий қоғоз бюллетени орқали эмас, балки махсус қурилмадаги электрон бюллетенидан фойдаланиб овоз бериши ҳисобланади.
Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи овоз бериш кунида хоҳишига кўра электрон тарзда ёки анъанавий тарзда қоғоз бюллетенларидан фойдаланган ҳолда овоз бериши мумкин.
📹 Агар сайловчи электрон тарзда овоз беришни танласа, ундан фойдаланиш тартиби видеороликда батафсил изоҳланган.
