Хусусий таълим соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
2024-10-17 12:00:00 / Янгиликлар
Етакчи таълим консалтинг ташкилотлари вакиллари билан учрашув

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Ўзбекистондаги 30 га яқин етакчи таълим консалтинг ташкилотлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда таълим соҳасидаги муҳим масалалар, жумладан, фирмаларни аккредитация қилиш, хорижий олий таълим муассасаларига ёшларни хавфсиз йўналтириш, шунингдек, фирибгарлик ва сохта хизматларга қарши курашиш механизмлари муҳокама қилинди.



