Хитой делегацияси билан учрашув
2024-10-16 11:00:00 / Янгиликлар

Ланчжоу партия қўмитаси котиби, Гансу провинцияси доимий партия қўмитаси аъзоси Чжан Сяосян бошчилигидаги Хитой делегацияси вакиллари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида Уюшма раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Маънавият ва маърифат маркази директори Отабек Ҳасанов билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан кенг муҳокамалар бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг маҳалла тизимидаги ислоҳотлар, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “маҳалла еттилиги” фаолияти ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимот қилинди.
“Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилганига кўп бўлмади, аммо натижалар анча салмоқли, ютуқлар катта. Шу боис сизнинг тажрибангизни ўрганишимиз ва буни провинциямизда кенг татбиқ этишимиз жоиз, деб ўйлайман” – дейди делегация раҳбари Чжан Сяосян. Учрашувда қатор масалаларда ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.





