11-октабр — Халқаро қизлар куни!
2024-10-09 12:05:00 / Янгиликлар

Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда илм-фан, жамият ва бошқа соҳаларда аёлларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида жорий этилган. Ўшандан буён бу кун дунё бўйлаб қизларнинг ўз қобилиятларини намойиш этишлари, янги имкониятларга эга бўлишлари учун кенг нишонланиб келмоқда.Ёшлар ишлари агентлиги ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
• “Заковат” интеллектуал ўйини;
• “Етти гўзал” миллий либослар кўргазмаси;
• “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” веломарафони;
• “Менинг келажагим”мавзусида иншолар танлови;
• Тадбиркор аёллар иштирокида бизнес марафони;
• “Сенинг ташаббусинг-сенинг келажагинг учун” шиори остида қизлар форуми ташкил этилади.
10-11-октабр кунлари “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг” шиори остида Республикамизнинг барча ҳудудларидаги Ёшлар марказларида бўлиб ўтадиган қизлар форумида иштирок этинг! Барчангизни фаолликка чорлаб қоламиз!
