Ёшлар етакчилари учун “Етакчи спартакиадаси” турнири
2024-10-06 10:30:00 / Янгиликлар

Маҳалладаги ёшлар етакчиларини жисмонан соғломлаштириш ва интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини, ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Етакчи спартакиадаси бўлиб ўтади.
Спартакиада доирасида:
Мини-футбол - жамоавий (эркаклар);
Волейбол - жамоавий (аёллар);
Қўл тўпи (Гандбол) - жамоавий (эркаклар);
Шахмат - яккалик (эркаклар ва аёллар алоҳида-алоҳида);
Стол тенниси - яккалик (эркаклар ва аёллар алоҳида-алоҳида);
Зукко китобхон - жамоавий (эркак-аёл аралаш);
Заковат - жамоавий (эркак-аёл аралаш);
Ибрат фарзандлари (инглиз тили) - яккалик (эркак ёки аёл);
Ўтказиш муддатлари:
Сектор босқичи - октабр ойининг 1-ўн кунлиги;
Туман, шаҳар босқичи - октабр ойининг 2-ўн кунлиги;
Вилоят босқичи - октабр ойининг 3-ўн кунлиги;
Республика босқичи - алоҳида режа-график асосида;
Мурожаат учун: туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари
