Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича IV бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда
2024-10-04 09:50:00 / Янгиликлар

Ушбу ноёб анжуманда 80 дан ортиқ давлатдан 2000 дан зиëд иштирокчилар, жумладан, маданият ва санъат дунёси намоëндалари, рассомлар, новаторлар, сиёсатчилар ва тадбиркорлар қатнашмоқда.
Мазкур конференцияда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этди ва мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати, таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш тизими ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимот қилди.
Анжуманда креатив иқтисодиëт келажаги, янги технологиялар, хусусан, сунъий интеллектнинг мазкур соҳага таъсири муҳокама қилинади. Тадбир 4 октябрга қадар давом этади.
Маълумот учун, дунёда маданий ва ижодий саноат йилига 2,3 триллион доллар даромад келтиради. Бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 3,1 фоизига тенг. 2030-йилга бориб ушбу кўрсаткич 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.



