Азиз устозлар, муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар!
2024-10-01 08:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси мамлакатимиздаги барча устоз ва мураббийларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан самимий муборакбод этади!

Ер юзида жамики инсон борки, унинг камолотида, шахс сифатида шаклланишида ва жамиятда ўз ўрнини топишида Сиз азизларнинг меҳнатингиз, ўрнингиз беқиёс. Сизнинг ҳар бир сўз ва амалингиз ёш авлод учун ибратдир!
Байрамингиз муборак, ҳурматли устозлар ва мураббийлар!
