Янги “Ёшлар маркази” очилди!
2024-09-29 17:00:00 / Янгиликлар
Куни кеча, пойтахтимиздаги Олмазор туманида янги “Ёшлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов, Агентлик директори Алишер Саъдуллаев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Марказ ёшлар учун замонавий шароитлар яратиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу марказ ёшлар учун нафақат билим олиш, балки ўзаро мулоқот қилиш ва янги дўстлар орттириш учун ҳам ажойиб маскандир.
Ёшлар маркази икки қаватли бўлиб, икки кенг кутубхона ва интернетга уланган ахборот-ресурс маркази мавжуд. Марказ очиқ осмон остидаги майдончага эга бўлиб, у ерда ёз кунлари кино фильмлар намойишини ўтказиш режалаштирилган. Бу майдон ёшлар учун нафақат маданий ҳордиқ чиқариш, балки замонавий технологиялар билан яқинроқ танишиш имкониятини ҳам тақдим этади.









