Шашка мусобақасининг Республика финал босқичи бошланди
2024-09-27 16:10:00 / Янгиликлар
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шашка мусобақаси

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган шашка мусобақасининг сўнгги республика босқичи Тошкент вилоятида старт олди. Мусобақалар 5 босқичда ўтказилиб, бутун республика бўйлаб 300 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олди.
Финал мусобақаларида ўғил ва қизлар болалар 3 ёш тоифасида – А, B, C лигаларда куч синашади.
Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган мусобақада ҳар бир ҳудуддан 18 нафар жами 252 нафар ёш ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Жараёнларни кузатамиз, ғолиблик эса қайси ҳудудга насиб қилишини тез орада билиб оламиз!
#бешташаббусолимпиадаси #Шашка



