26-сентабр - Давлат хавфсизлик хизмати куни!
2024-09-26 09:00:00 / Янгиликлар
Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

Юрт тинчлиги ва фуқароларнинг фаровон, осуда ҳаётини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг стратегик ва энг муҳим вазифаларидан биридир. Давлатимиз қудрати, ҳудудий яхлитлиги, ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда махсус хизматларнинг ҳиссаси беқиёс.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид Давлат сиёсатининг самараси ҳар бир ёшга кўмак бўлишида ёшлар билан бир сафда меҳнат қилаётган инсонлар бугун касб байрамларини нишонламоқдалар.
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини касб байрами билан самимий қутлаймиз!
Юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона меҳнатларингизда улкан зафарлар тилаймиз!
